Қонунчилик ёшлар нигоҳида

 

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва партия сафидаги ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ривожлантириш мақсадида Учқўрғон туманидаги 1-сонли ҳамда 21-сонли умумий ўрта таълим мактабларида «Қонунчилик ёшлар нигоҳида» лойиҳаси доирасида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман кенгаши раиси Абдуллажон Қодиров, ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспектори Бектош Раҳимжонов ҳамда «Ёшлар парламенти» аъзоси Хусниддин Абдукаҳҳаровлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбатида ёшларнинг турли хил оқимларга кириб қолишининг олдини олиш, ҳукуқбузарлик ва. жиноятчиликларнинг олдини олиш, янги чиқаётган қонунларни мукаммал билиш лозимлиги борасида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш