Оилага, маҳаллага бефарқлик бизга ярашмайди

 

“Бир болага етти маҳалла ота-она” деган пурҳикмат мақол миллатимизнинг олижаноб қалби ва бағрикенг, болапарвар табиатидан далолат беради.

Кеча маҳалла тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий тарбия юзасидан тўпланиб қолган муаммолар таҳлил этилди.

Боланинг бегонаси бўлмаганидек, таълим-тарбия, тинчлик-осойишталик масалаларида ҳам “менга дахли йўқ” деган инсон ёки соҳа бўлиши мумкин эмас. Бундай лоқайдлик ҳаммамизга қимматга тушади. Модомики, маҳалла барчамизнинг умргузаронлик қиладиган, кеча-кундуз кўз ўнгимизда, қувончу-ташвишларимизга шерик, турмушимизга кўзгу маскан бўлиши керак. Ушбу улкан соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш ва бошқа кўплаб таклифлар билдирилди, муҳим вазифалар белгиланди.

Таклифлар амалга ошиб, вазифалар тўлиқ бажарилса, оила, маҳалла  институти ривожланиши ва мустаҳкамланиши янги поғонага кўтарилади. Бу мураккаб жараён, унда фаол иштирок этишдан ҳаммамиз манфаатдормиз. 

 

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқ демократик партияси аъзоси

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш