Беруний туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

 

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Беруний тумани бўйича жами 435 мин 500 туп кўчат экиш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 295 минг 592 туп кўчат экилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Х.Ешимбетов ўзи сайланган Беруний туманида бўлиб, бугунги кунгача шумтол, қайрағоч, терак, жийда, тут, узум ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилганлиги ва парваришланиш жараёни билан танишди.

Беруний тумани Ободонлаштириш корхонаси ишчилари билан учрашиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидан кўзланган мақсад, унинг келажак учун қанчалар муҳимлиги тушунтирилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раҳбарияти томонидан Республикани янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг депутат туман Ободонлаштириш корхонасига ажратилган 5 гектарлик майдонга кўчат экиш тадбирларида қатнашди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш