“Депутат маҳаллада” лойиҳаси амалда
Халқ депутатлари Ш. Рашидов туман Кенгаши депутати Акмал Рахмонов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди.
Сайловчилар билан мулоқот чоғида аҳоли вакиллари асосан газ босимининг пастлиги, электр энергиясининг тез-тез ўчиб туриши каби кундалик масалалар билан мурожаат қилишди.
Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.