Депутат куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш. Мамадецоев бир гуруҳ партия фаоллари билан бирга туман ва шаҳардаги ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганди.

Хусусан, 4- ва 1-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, иситиш тизими билан яқиндан танишди.

Кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёргарлик аҳволи кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар қисқа фурсатларда бартараф этилиши юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.

Ўрганишлар чоғида фуқароларнинг бошқа масалалар юзасидан ҳам мурожаатлари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш