Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам берилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши депутати, туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Б.Қўчқорова Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда ҳимоя ордери олган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида аёлларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, психологик ҳамда юридик ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, тадбирда туман адлия бўлими, туман тиббиёт бўлими, умумий ўрта таълим мактаби психологлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Учрашувда туманда ҳимоя ордери олган 31 нафар хотин-қиз ҳам қатнашиб, зарур хуқуқий ва психологик тавсияларга эга бўлишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш