Ёшлар муаммоси ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Раъно Тўрабоева ўқувчи-ёшлар билан суҳбат ўтказди.
Мулоқот чоғида депутат мамлакатимизда шу кунга қадар амалга оширилган ижобий ишларнинг самарали натижалари ва келгусида давлатимиз равнақи, халқимиз учун тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлаш ва келажак авлод учун режалаштирилган дастурлар тўғрисида тушунчалар берди.
Шунингдек, ёш авлод вакиллари учун яратилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўқиш, билим олиш, ўз устида мунтазам ишлаш зарурлигини тушунтириб ўтди.