Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан “Хотин-қизлар масалалари қонун ҳимоясида” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Қаҳрамони Камолиддин Гопиров, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳ аъзолари, Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши ҳамда туман-шаҳар кенгаши, “Оила” илмий-амалий маркази, ФХДЁ, вилоят Маънавият тарғибот маркази, З.М.Бобур номли вилоят кутубхонаси ходимлари, Мирпўстин ота жоме Масжиди бош имом хатиби ва партия фаоллари иштирок этди.
Очиқ мулоқотни партиянинг Андижон вилоят кенгаши раиси, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари Абдулҳамид Нурматов олиб борди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига Мурожаатида хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги нуфузини янада ошириш, улар учун берилаётган имтиёзлар, яратилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
“Оила” илмий-амалий маркази ҳузуридаги малака ошириш маркази директори Наргизахон Хушвақова Ўзбекистон Республикасининг қонуни Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида, Асака 1-сон ФХДЁ мудираси Барнохон Расулова Гендр тенглиги қонуни тўғрисида, Мирпўстин ота жоме Масжиди бош имом хатиби Фахриддинов Ботирхон хожи Қиз боланинг тарбиясида ота ва онанинг зиммасидаги масъулиятлар тўғрисида, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Гулнорахон Исмоилова “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тўхталиб, алоҳида қайд этишдики, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятини кучайтиришда, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ўрни ва роли ҳамда Хотин-қизлар, Оила ва МФЙлар билан ижтимоий шериклик, жамоатчилик ва ҳамкорликда тизимли иш ташкил этиш, бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганли тўғрисида слайдлар орқали кўрсатиб, гапириб ўтишди.
Давра суҳбатида хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Маърузаларда ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.
Эркин фикр алмашиш жараёнларида айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келаётганлиги, яқин йилларгача бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиб келинганлиги эътироф этилди.
Очиқ ва самимий суҳбатлар давомида хотин-қизлар томонидан кўтарилган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланди ҳамда иштирокчилар турли масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.
Ё.МЎМИНОВА,
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши сектор мудири