Нуронийлар ва депутатлар боғи яратилди

 

Бугунги кунда она табиатга инсон томонидан етказилаётган зарар билан боғлиқ муаммолар ҳаммани ташвишга солмоқда. Дарҳақиқат инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ҳисобланади.

Учқўрғон туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Нуронийлар ва депутатлар боғи” ташкил этилди. Тадбир доирасида туман ҳокимлиги, нуронийлар ва депутатлар томонидан сувни тежаш, истироҳат боғлари, ҳиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва ҳиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ҳудудларда янги жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларини ташкил қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш