Меҳр улашайлик

 

Нукус шаҳридаги Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси билан биргаликда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Меҳр улашайлик” лойиҳаси доирасида маданий-маънавий тадбир ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйи директори Лидия Ким Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши фаоллари ва депутатлар ҳамиша мурувват уйидан хабар олиб туриши, ҳамкорликда тадбирлар ўтказиб келинаётгани, тарбияланувчиларнинг қўлида ясалган буюмларнинг ярмаркаси ташкил этишда яқиндан ёрдам кўрсатиб келинаётганини таъкидлаб ўтди.

Мақсад партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар ижтимоий ҳаётга интеграция қилиниши, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини доимо ҳис қилишларига эришишдан иборат.

Тадбир давомида Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйининг бугунги кундаги аҳволи, моддий-техник таъминоти, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишдилар. Якунда партиянинг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш