Уйма-уй юриш ишлари депутатларни халққа яқин қилмоқда

 

Ўзбекистон Республикасининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ, депутатнинг сайловчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, депутатларнинг сайловчилар билан олиб бориладиган ишларини ташкилий жиҳатидан кўмаклашишда, партия ташкилотлари ташаббус кўрсатмоқдалар.

Партиямиздан Халк депутатлари Фаргона шахар Кенгашига сайланган депутат Нодиржон Махмудалиев томонидан Фарғона шаҳар ҳудудидаги “Истиқлол” МФЙ фуқаролари билан очиқ учрашув ҳамда уйма-уй юриш ишлари ташкил этилди.

Сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда фуқароларнинг шикоят ва эътирозларини тизимли ҳал қилиш мақсадида, ҳудуд секторлари масъуллари иштирокида ташкил этилмоқда. Ҳусусан, ушбу учрашувда 1-сектор масъуллари, коммунал идора вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур учрашувда ҳудудларни ободонлаштириш, манзарали дарахтларни суғориш ишларини ташкил этиш, ижтимоий объектларнинг ичимлик сувлари қувурларидаги носозликларни бартараф этиш, ичимлик сувидаги танқисликларни олдини олиш каби долзарб масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, жойида ўрганиш ишлари ташкил этиб юборилди.

Шунингдек, депутат томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2020 йилги энг устувор вазифалар ижросини таъминлаш сайловчилар томонидан депутатлар билан биргаликда жамоатчилик назоратини олиб боришдаги кўмаклари натижасида халқимиз ижтимий ҳаёт тарзи янада яхшиланиши борасида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш