Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, ижтимоий давлат барпо этишнинг конституциявий асослари мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавжуда Ҳасанова, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор раҳбари, Ёшлар парламенти аъзоси Муҳсиддин Низомиддинов, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раҳбарлари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, шунингдек, талабалари иштирок этди.
Қонунчилик палатаси депутати М. Ҳасанова сўзга чиқиб, Конституцияга халқчил норма ва моддалар киритилгани айниқса, ижтимоий соҳалар ва хотин-қизлар, гендер тенглиги бўйича янги нормалар хусусида айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Ёшлар сектори раҳбари сўзга чиқиб, Конституциямизда ёшлар билан боғлиқ моддалар янада мустаҳкамланганлигига эътибор қаратди.
Савол-жавоб тарзида давом этган давра суҳбати якунида фаол иштирок этган талабалар партия эсдалик совғалари билан тақдирланди.