Форум доирасида ёшлар учун икки юздан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди

 

Қарши транспорт касб-ҳунар коллежида Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, Марказий Банк вилоят бўлими ҳамда вилоят Меҳнат муносабатлари ва бандлик бошқармаси ҳамда бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар учун Беш ташаббус – беш имкон шиори остида форум ташкил этилди. Унда партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирок этишди.

Форум ишида дастлаб ёшлар орасида мусиқа, спорт турлари бўйича бахслар ўтказилди. Сўнгра китобхонлик бўйича ёшлар орасида кенг мушоҳадалар бўлиб ўтди. Шунингдек, энг муҳим масала ёшларнинг доимий иш ўринларига эга бўлишига партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг алоҳида эътибори қаратилди.

Сабаби ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш энг устувор вазифадир.

Форум давомида “Ишга марҳамат!” лойиҳаси ташкил этилиб, унинг доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда ёшлар учун икки юздан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Бундан ташқари тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва хотин-қизларга бизнес лойиҳа тузиш ва кредит олиш бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

Форумда кам дароматли оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш учун тикув машиналари ҳамда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун техникалар харид қилинишига алоҳида эътибор берилиб, уларга ҳомийлар ёрдамида амалий кўмак берилди.

Улардан бири бир неча йиллардан бери тайинли ишга эга бўлмаган, даромати кам бўлган Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Жўраевага ўзининг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун нон ва нон маҳсулотларини тайёрлошга ихтисослашган техника тақдим этилди.

Мен ҳам маҳалладошларим қатори оилам таъминланган, фарзандларим бахтли яшашини хохлаб келганман, мана бу кун Ўзбекистон ХДП томонидан ташкил этилган форумни эшитиб, бирор имкон топилар деган умидда келган эдим. Албатта ниятимдек бўлди. Келгусида бир қатор ишларни режалаштириб олдим, чунки ҳаётга бўлган ишончим кучайди.

Ҳудди шундай, йиллар давомида ишсиз юрган бир қатор ёшларнинг доимий иш ўринларига эга бўлиши айни муддао бўлди.

Бу каби форумни минтақанинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш