Президент ташаббуси амалда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан  Кармана туманида “Беш ташаббус-беш имкон” номли ёшлар форуми ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар ва ёшлар иштирок этди.

Форум доирасида “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида очиқ дарс, рассомчилик, кулолчилик йўналишида кўрик-танлов, спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақа ҳамда АКТ соҳаси бўйича беллашув ҳамда “Ҳаёт гўзал умр бебаҳо” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.

– Тадбир жуда самарали бўлди, дўб ўйлайман, – дейди халқ депутатлари Кармана туман кенгаши депутати Ҳикоят Толипова. – Ўқувчилар йиғилганларга ўз истеъдодларини намойиш этишди. Айниқса, спортчи ёшларнинг маҳорати бизни лол қолдирди. Китобсевар ёшлар ёд олган шеърларини ўқиб беришди. Паззанда ва чевар қизларимизнинг истеъдоди эса таҳсинга лойиқдир.

Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик, кулолчилик санъати намуналари, миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмаларини, айниқса “Булбулча” миллий чолғу, “Гулғунчалар” рақс жамоасининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

– Табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлашни тарғиб этувчи расмларим кўпчилик эътиборини тортди, – дейди тадбир иштирокчиси Камрон Шукуров. – Табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Келажакда рассом бўлмоқчиман. Она юртимизнинг мафтункор табиатини мўйқаламда ифода этиб, халқаро кўргазма ва фестивалларга иштирок этмоқчиман.

Танловларда ғолиб бўлган ўқувчилар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Хуршида НАРЗИЕВА,

ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш