Ҳудудлардаги автовокзаллар ва автостанциялар замонавий талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги саволга вазир қандай жавоб берди? (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Ҳукумат соати”да ХДП фракцияси аъзоси Ўрол Ўрозбоев ҳудудларда мавжуд автовокзаллар ва автостанциялар замонавий талабларга жавоб бермаслигини, бу мамлакатимизнинг туристик имкониятларига салбий таъсир қилишини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, айни пайтда ҳудудларда замонавий автовокзаллар ва автостанцияларни қуриш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича чоралар кўрилаётгани бўйича вазирликдан изоҳ сўради.
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Ўрол Ўрозбоевнинг саволига Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб берди.