Депутат маҳаллада
ЎзХДП Боёвут туман кенгаши депутати О. Исанов томонидан Боёвут туманида жамоатчилик назорати доирасида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳамда ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш олиб борилди.
Объектлардаги электр энергияси таъминоти ва иситиш тизимининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал қилиш юзасидан мутасадди идоралар билан келишиб олинди.