«Ёшлар коррупцияга қарши» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Ш. Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрь кунги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳрида учрашув ўтказди.
«Абу Али Ибн Сино» номидаги Жамоат саломатлиги тиббиёт техникумида бўлиб ўтган давра суҳбатида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.