Тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси асосида тумандаги «Маданият», «Қўтонбой», «Қирғиз» ва «Уламжи» маҳалласи хотин-қизлари ва ўсмир ёшдаги болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Яккабоғ туман Маданият оилавий шифокорлик пунктида бўлиб ўтган кўрикда малакали шифокорлар томонидан 75 нафар хотин-қиз ва 20 нафар боланинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий кўрсатма, хулоса ва тавсиялар берилди.

Жумладан, касаллиги аниқланган 2 нафар аёлга туман шифохонасига даволаниши учун йўлланма, 15 нафарига эса оилавий шифокорлик пунктида стационар даволанишига кўрсатмалар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш