Ҳоким опага муваффақият тилаймиз

 

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Уралова Дилфуза Джумановнани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинибди. Д. Уралова ҳозирча Ўзбекистондаги ягона аёл ҳоким экан.

Халқ демократик партияси хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувида таъсир кучи ошиши йўлидаги ўзгариш ва янгликларни фаол қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, бундай яхши тажриба мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этишига тарафдор эканини билдиради.

Халқ демократик партиясидан Боёвут туман Кенгашига сайланган депутатлар ҳоким опага ҳар томонлама ёрдам беришига ишонтирамиз.

Боёвут туман ҳокимига масъулиятли ва шарафли вазифада омад ёр бўлишини тилаймиз.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш