Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – устувор вазифа

 

Чиноз туманида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан вилоят партия кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – устувор вазифа” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Асатова, вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев, шунингдек, партия фаоллари, масъуллар, депутатлар қатнашди.

Тадбир иштирокчилари хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига доир 20 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 2 та қонун, Президентнинг 6 та фармон ва қарорининг мазмун моҳиятига қисқача тўхталиб ўтди. Хусусан, хотин-қизлар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ устувор вазифалар тушунтирилди. Камбағалликни қисқартириш, аёллар соғлиғини сақлаш, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва фаровонлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикрлар билдирилди. Буларнинг барчаси соғлом жамиятни барпо қилишдаги асосий омил ҳисобланиши таъкидланди.

Тадбир кун тартибида белгиланган режага кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва “Аёллар дафтари”нинг 2- тоифаси рўйхатида турган, кредит олиб, ўз иш фаолияти бошлаган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг иши, ҳаётига оид ўзгаришлар, истаклари, турмуши янада яхшилаш билан боғлиқ масалалар хусусида суҳбатлашилди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш