ХДП Сайловолди дастури ижросига жиддий киришди

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Хива шаҳрида “Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусида хотин-қизлар форуми ташкил этилди. Форум 4 босқичда ўтказилди. Унда бепул тиббий кўрик акцияси, бўш иш ўринлари ярмаркаси, очиқ мулоқот ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида йўқловлар тарзидаги амалий тадбирлар ўтказилди.

Бепул тиббий кўрик давомида Хива аҳолисининг 357 нафари қатнашиб, касалликлари бўйича малакали тиббиёт ходимларига учрашишди. Шифокорлар томонидан 116 нафар хотин-қизларга йўлланмалар берилди.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида иш излаб келганларнинг 3 нафари шу жойнинг ўзида ишга қабул қилинди.

Зинхара Якубова. Хива тиббиёт коллежига педагог бўлиб ишга жойлашган бўлса, Рухшона Каримова шаҳардаги 11-сон мактабига инглиз тили ўқитувчиси сифатида ишга жойлашди. Дилдора Сапаева Хива маданий мерос инспекциясига сақловчи вазифасида иш бошлайдиган бўлди.

Форумда ў томонидан ёшларни касбга йуналтириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди.

1-гуруҳ ногирони Дилфуза Жуманиязовага субсидия ажратилди. У ўз тикувчилик фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирган. Шу мақсадда унга тикув машинаси тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларга аравача, эшитиш мосламаси, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар топширилди. Кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Форум давомида Хива шаҳар Марказий кутубхонасидан ташриф буюрган ходимлар томонидан 14-февраль - Халкаро китоб совға қилиш куни муносабати билан иштирокчиларга китоблар тарқатилди.

Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни, улар учун Ўзбекистон ХДП Ҳаракат Дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар тўғрисида гапирди.

Йиғилишда сенатор Г.Дурдиева, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Атажанова ҳам сўзга чиқишди. Мулоқот давомида хотин-қизлардан тушган тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, натижаси етказилиши тушунтирилди. Форумни ўтказишда якиндан ёрдам берган ташкилотлар ҳамда партия фаолларига ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш