Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
«Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Янгиер шаҳар депутати Г. Боймирзаева ташаббуси билан «Шукрона» МФЙ даги шаҳар оилавий поликлиникаси филиали билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди.
Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш болали аёллар ва болаларнинг турли касалликларга чалинишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган кўрикка малакали мутахассис шифокорлар жалб қилинди. Касаллиги аниқланган кам таъминлан, эҳтиёжманд аҳоли вакилларига бепул дори-дармонлар берилди.