Депутатлик назорати амалда
Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши амалий ҳаракат Дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А. Аҳмадалиевнинг ҳисоботи эшитилди.