Ечими йўқ муаммонинг ўзи бўлмайди ҳамма гап вазифага масъулият билан ёндашишда

 

ЎзХДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Нуруллаев Навбаҳор тумани Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла аҳлини ташвишга солаётган муаммолар ўрганилиб, уларни қизиқтираётган масалалар муҳокама қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти табиий газ, ички йўлларнинг таъмирланиши ҳамда коммунал соҳага тегишли бўлиб, улар тегишли тартибда ўрганилди. Хусусан, Абдураҳмон Ўроқов коммунал тўловларни тўлаш учун маҳалла ҳудудида шахобча ташкил этиш бўйича таклиф билдирди. Холиқул Имомов болалар ва нуронийларнинг дам олиши учун маданий маскан этиш юзасидан мурожаат қилди.

Шу куни аҳолидан 10 дан ортиқ мурожаат тушди. Таклифлар депутатлар томонидан мутахассисларни жалб этган ҳолда10 кун муддат ичида ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши ва фуқароларга маълумот берилиши айтиб ўтилди.

 

Хуршида НАРЗИЕВА,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш