Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг Етмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

 

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев олиб борди.

Дастлаб сессия кун тартибида, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари А.Каттабековнинг фуқароларни “Темир дафтар”дан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП депутатлик гурухи ташаббуси билан туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи А.Қодировнинг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Сессия якунида кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш