ХДПнинг янги йил карвони

 

Болажонларга меҳр улашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳар қандай инсонга завқ беради. Айниқса, байрамлар арафасида ушбу масала кун тартибига чиқади. Халқ демократик партияси ҳам бу борада фаоллик кўрсатмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар партия кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги 442-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда муассасада байрам тадбири ўтказилди.

Биламизки, байрамлар куй-қўшиқлар ўтмайди. Бу гал ҳам анъанага кўра болажонлар ўз чиқишлари билан барчани хурсанд қилди. Муассаса тарбиячиларининг меҳнати билан саҳналаштирилган рақслар ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Айтиш керакки, муассасада асосан гапиришда ва эшитишда нуқсони бор болалар тарбияланади. Уларга махсус тиббий ва педогогик хизмат кўрсатилади. Бу эса катта масъулият ҳамда машаққат демакдир. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар партия кенгаши раиси Нигора Эшметова меҳнатини эътироф этди. Уларнинг болаларга ғамхўрлиги ва кўрсатаётган меҳрини ҳеч нима билан қиёслаб бўлмаслигини таъкидлади.

Табиийки, янги йилда яхши тилаклар, эзгу ниятлар билдирилади ва янги йил совғалари улашилади. Партия масъуллари ҳам болажонларга байрам совғаларини топширар экан уларга энг самимий изоҳларини айтди.

Бу каби тадбирлар юртимизнинг барча гўшаларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш