Йўқлов тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши туман тиббиёт бўлимида “Аёллар ижтимоий химояси — ижтимоий фаоллик пойдевори” акцияси доирасида суҳбат ўтказди.  Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Қодирова билан келишган ҳолда бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга эҳтиёжмандларга совға-саломлар тарқатилди. 

Туман партия кенгаши раиси Д.Комилова ва фаоллар 1-Болалар бўлимидаги болалари билан кўришиб, уларга яратилган шароит билан танишди. Шунингдек, асаб касалликлари бўлимида даволанаётган Бирлик МФЙ фуқаролари 2-гуруҳ ногиронии Ўлмас Абдухалилов, Турсунбой Тошмуродов, шошилинч бўлими беморлари Обидахон Махаматова, Умида Дадабоеванинг холидан хабар олинди. 

 

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш