Амалий ишларимизга халқимиз баҳо беради

 

Қибрай тумани Илғор маҳалласи аҳолиси билан депутат Х.Шербоев учрашув ўтказди. Унда одамларни ташвишга солаётган муаммолар ўртага ташланди ва ечими юзасидан фикр-мулозаҳалар билдирилди. Фуқаролар депутатга катта-кичик масалаларда мурожаат қилишди.

Хусусан, Муҳайё Садикова Илғор маҳалласида газ босими пасайиб кетганини айтди. Уйларни иситишда одамлар қийналаётганини билдирди. Шунингдек, йўллар таъмирталаблиги, кўчаларда электр ёритгичлар йўқлигини таъкидлади.

Тохира Шорахмедова маҳаллага дорихона ва болалар боғчаси қуриш туғрисида фикрини билдирди. Одамлар ушбу масалада кўп бора мурожаат қилгани ва масала ечим топмаганини қайд этди.

“Ҳаётобод” кўчасида яшовчи Комила Сойипова уйининг орқасидан ўтган газ қувурини кўчириш масаласида ёрдам сўради. У бирор бир фалокат чиқишидан хавотирда эканини билдирди.

Йиғилишда кўтатирлган масалалар депутат томонидан белгилаб олинди. Улар ўрганиб, ечими бўйича чоралар кўрилишида бош-қош бўлиша ваъда берди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш