Армия ватанпарварлик ва жасорат мактаби

 

Олмалиқ шаҳар «Ҳилол» маҳалла ҳудудида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактабида уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар иштирокида «Армия ватанпарварлик ва жасорат мактаби» шиори остида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир» мавзусида маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар бугунги кунда Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори, армия ва халқ бирлиги янгича мазмунга эга бўлиб, ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олийжаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилаётганлиги хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида ҳарбийликка ҳавас қилган ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишлари ҳам ўрин олди. Хонандалар томонидан маҳорат билан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш