Карта эгасининг рухсатисиз пул ечиб олиниши ноқонуний ҳаракат саналади (видео)
Фуқаролик кодексининг 783-моддасига биноан мижознинг кўрсатмасисиз пул маблағларини ечишга фақат суд қарори билан ёки фуқаролик кодексида, бошқа қонунларда белгиланган ёхуд банк ва мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Бошқа вақтда карта эгасининг рухсатисиз пул ечиб олиниши ноқонуний ҳаракат саналади.