Ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Б. Ташев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилоят бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли муаммоларни ўрганиш ва аниқ ҳал этиш юзасидан жамоатчилик назоратини янада кучайтиришдан иборатдир.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга оид қабул қилинаётган муҳим ҳужжатлар моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш, қонунларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга, янги ишлаб чиқилаётган қонунларга жойлардаги мавжуд ҳолатлардан келиб чиқиб, уларни ўрганган ҳолда аниқ, асосли таклифлар бериш каби вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсад қилинган.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш