Партиямиз жонкуяри Зулфия Тўйевани табриклаймиз!

 

Жамоага садоқатли, ишга меҳрли фаол аёлларимиз сафида Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Тўйева ҳам бор.

Зулфия опани Бухоро вилоятида танимайдиган одам кам топилади. Республикамиздаги партиядошларимиз орасида ҳам опанинг ўз ўрни ва сўзи бор. Опа ҳурмат-эътиборга самимийлиги, қатъийлиги, ҳозиржавоблиги каби кўплаб яхши ҳислатлари билан эришган.

Зулфия Тўйева 1972 йил Бухоро вилояти Когон шаҳрида туғилган. Партиямизнинг ҳақиқий фидойиси бугун 48 ёшни қаршилади.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши жамоаси ҳамда кўп минг сонли аъзолари номидан Зулфия опани таваллуд айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз!

Опа, сизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизга улкан ютуқлар ёр бўлишини тилаймиз!


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш