Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ёшлар билан “Сиёсатдаги аёллар” мавзусида учрашув ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Назира Матяқубова, Нукус давлат педагогика институти Хотин-қизлар бўйича ректор маслаҳатчиси Сайёра Бекчановалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлиги хусусида гапириб беришди.
Спикерлар раҳбарликкача бўлган ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, кўзланган мақсадга эришиш учун эгалланган билимларни доим ошириб бориш, ақлий меҳнатнинг аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.