ХДП фракцияси аъзолари Норин туманида маҳаллий депутатлар билан учрашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида маҳаллий Кенгашлар депутатлари ишини самарали йўлга қўйиш, янги сайланган депутатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги ўқув-семинар Норин тумани ўтказилди. Халқ таълими бўлими мажлислар залидаги семинарда маҳаллий Кенгаш депутатлари, шу билан бирга, сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари зиммасида турган долзарб вазифалар, партия гуруҳлари ишини самарали йўлга қўйишнинг зарурати ва аҳамияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова ҳамда ЎзХДП Марказий Кенгаши ходими Ғуломжон Ҳошимов таҳлилий маълумотлар берди.

Шундан сўнг иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамаджанованинг “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусидаги маърузасини тинглашди.

Ўқув-семинар эркин мулоқот тарзида давом этди. Савол-жавоблардан кейин депутатлардан таклифлар олинди.

Ишчи гуруҳ аъзолари семинардан сўнг тумандаги “Боёвул” МФЙ ҳудудидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда фаолияти тўхтатилган 47- мактабгача таълим муассасасининг ҳолатини ўрганди. Аниқланган муаммолар ҳал этилиши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Турғунова томонидан назоратга олинди.

Шу билан бирга, депутатлар уйма-уй юриб, аҳолининг ичимлик суви ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш ҳолатини ўрганди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш