Соғлом оила – соғлом жамият
Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси Доно Маҳмудова томонидан тумандаги 55 та маҳалла хотин-қизлари учун «Соғлом оила – соғлом жамият» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашув давомида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларга ижтимоий кўмак ва маслаҳатлар бериш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.