Сайловчилар билан очиқ мулоқот депутатлик фаолиятининг устувор вазифасидир

 

Айни кунларда Республика миқёсида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов ҳудудларида сайловчилар билан учрашиб,уларнинг мурожаатларини тинглаб,очиқ мулоқот қилишмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 26 январ куни Жиззах шаҳар Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли болалар мусиқа ва саънат мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ва Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Ҳалима Негматова иштирокида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили доирасида сайловчилар билан учрашув ўтказилди. Унда Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Маданият, Кимёгар, Мирзо Улуғбек, Дўстлик Жиззахлик, Қассоблик, Ўратепалик,Сайилжойи ва Заргарлик МФЙ раислари, фуқаролари, туман ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари жами 200 нафар фаол иштирокчилар иштирок этишди.

Учрашув давомида Президентимиз раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳақида сўз борди. Маълумки, унда 2024 йилда макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Учрашувда мазкур масалалар мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтирилиб ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш таъкидланди. 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Мамлакатимиз саноатига жалб қилинган инвестициялар самарадорлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, саноатни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларнинг натижадорлиги, шунингдек, жойларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш ҳолатини, унга таъсир этувчи омиллар ҳамда уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Турли масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга тегишли тартибда кўрсатмалар, айрим масалаларни ҳал этишда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш