Қонунчилик палатаси депутати ижтимоий объектларни ўрганди

 

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова Шаҳрисабз туманида бўлиб, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кўздан кечирди.

Дастлаб, тумандаги янги барпо этилиб, фойдаланишга топширилиши кутилаётган замонавий 25-сонли ДМТТда бўлди ва масъулларга ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш, айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз кўрсатмаларни бериб ўтди.

Маълумот ўрнида ушбу муассаса 7 млрд. 665 млн. сўм эвазига бунёд этилиб, 2024 йил феврал ойидан фойдаланишга топширилади.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш