Масъуллар ёшлар билан учрашиб, аҳолининг муаммоларини ўргандилар

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Бухоро вилоят филиали раҳбари Алижон Ҳакимов, Шофиркон туман ҳокими ўринбосари А.Қазақов ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари туманниг Қуйи Чуқурак МФЙ, Қуйи Чуқурак қишлоғида бўлдилар.

Ҳудудда бўлиш мобайнида масъуллар маҳалла "йеттилиги"нинг фаолиятини ўргандилар. Ҳудудда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, маҳаллани келгусида ҳар томонлама ривожлантиришга доир чора-тадбирлар хусусида маҳалла "еттилиги"нинг фикрлари тингланди.

Шундан сўнг қуйи чуқуракликлар билан учрашув ташкиллаштирилиб, жараёнда фуқароларнинг муаммолари, таклифлари эшитилди.

Мутасаддилар сайёр қабулдан сўнг ҳудудда янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари ҳамда 33-мактабда таълим-тарбия жараёнларини ўргандилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш