Навоий асарлари илҳом манбаидир

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамкорлигида “Алишер Навоий асарлари илҳом манбаидир” мавзусида адабий кеча ўтказилди.

Унда маънавиятимиз бобокалони ҳазрат Алишер Навоий ўз асарларида ҳалоллик, поклик, камтарлик, ростгўйлик, ҳаё ва ибо каби аҳлоқий сифатларни улуғлагани, унинг асарлари инсонларни ҳуштавозеълик, юксак дид, илму маърифатга, ватанпарварликка ундаши эътироф этилди. Алишер Навоий буюк ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ишлар қилган. Насрда ҳам назмда ҳам етук асарлар яратган. Шубҳасиз, Навоий ижодининг юксак чўққиси “Хамса” асаридир. 52 минг мисрадан иборат бу бешлик XV аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, аҳлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси ҳисобланади. Навоий асарлари XV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кунда ёшларни эзгу ғоялар таъсирида тарбиялаш ва уларнинг маънавиятини юксалтиришда Навоий ижодининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

 

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш