Ёшлар ташаббускор бўлиши лозим

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан Тиббиёт коллежида «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида ушбу таълим муассасаси бўлим бошлиғи, БПТ раиси Ш. Ибрагимовалар иштирокида ўқувчи-ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида юртимизда тинчлик ва барқарорлик, халқларимиз ўртасида тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, аҳоли, ҳусусан ёшлар учун янги иш ўринларини барпо этиш каби масалалар асосий вазифалар деб белгиланиб, жамиятимиз тараққиётида ёшларнинг иштироки ва ўрни, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширалаётган ишлар хусусида сўзлаб берилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон-2030» стратегияси янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган 5 та йўналиш ва 100 та мақсадларда белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги иновациявий ғоя ва ташаббусларга асосланган лойиҳалар ишлаб чиқишда ёшлар ҳам ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш