Аҳоли билан учрашув

 

Халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат С. Ботабоев ўзи сайланган ҳудуддаги “Ойқирон” МФЙда жойлашган 9-умумтаълим мактабида аҳоли билан учрашди.

Депутат даставвал 2023 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот бериб, сўнг 2024 йилги режалар ҳақида гапирди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар давом этаётганлиги хусусида тўлиқ маълумот берди.

Учрашувда шунингдек, жиноятчилик, ўқувчи ёшларни ҳар хил оқимларга қўшилиб кетмасликларининг олдини олиш, ёшларга берилаётган имтиёзлар ва янгиликлар ҳақида гапирилди.

Мулоқотда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш