Соғлом она – соғлом оила

 

Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси Ч. Юсупов ташаббуси билан тумандаги А. Навоий маҳалласи ҳудудидаги 26-сонли оилавий поликлиникада “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Туман тиббиёт муассасасининг малакали шифокорлари 86 нафар фуқарони чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказди. Касаллиги аниқланган 12 нафар шахсга туман шароитида, 16 нафарига эса вилоятда даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш