Касби туманида бўш иш ўринлари ярмаркасида амалий натижа бўлдими?

 

Касби туманида хотин-қизларни иш билан таьминлаш масаласига бағишлаб форум ўтказилди.

Форум доирасида ташкил этилган хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркасида Касби туманидаги 49 та корхона-ташкилот 318 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмаркада хотин-қизларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Жумладан, “Талишбе” қишлоғида яшовчи Гулмира Очилова туман бандликка кўмаклашиш марказига компьютер оператори вазифасига ишга қабул қилинадиган бўлди.

Форумда “Хўжа касби” қишлоғида яшовчи Замира Ориповага касаначилик билан шуғулланиши учун тикув машинаси совға қилинди.

Бундан ташқари, “Фазли” қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мастура Ниёзовага ногиронлик аравачаси, “Назартепа” қишлоғидан Норгул Худойбердиевага қўлтиқ таёқ, қоратепалик Шоҳиста Бозоровага ҳасса топширилди.

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш