Фармон лойиҳасига ёшларнинг таклифлари олинди

 

Қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, муҳокама қилиш ва партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши Иқтисодиёт ва педагогика университетида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси юзасидан ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши масъуллари, олий таълим муассасаси ўқитувчи-профессорлари ва талаба ёшлар иштирок этган мулоқотда фармон лойиҳаси мазмун-моҳияти тшунтирилиб, 9 февралга қадар жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилиши таъкидланди. Сўзга чиққанлар билан давлат дастурида доирасида ёшларга берилаётган имкониятлар, имтиёзлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳаётда ўз ўрини топиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш, турли йўналишлар бўйича лойиҳаларда фаол иштирок этиш ва ғояларини руёбга чиқариш, ўз истиъдодларини намойиш қилиш, касб-ҳунар ўрганиш, оилавий тадбиркорлик ва бизнес лойиҳаларини амалга ошириб, грантлар ва имтиёзли кредитларни қўлга кириши каби қатор амалий ишлар хусусида батафсил тушунчалар беришди.

Ўз навбатида ёшлар ҳам чет тилларини олий ўқув юртларида чуқурлаштирилган тарзда ўқитилиши, ёшларни чет элларда ўқиб, тажриба орттириши учун квоталарни кўпайтириш, ўрта таълим мактабларида ўзбек тили ва имзо ёзувлари бўйича махсус методикалар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш, хусусий таълимдаги ютуқларни мактаб таълимига интеграция қилиш ва шу орқали янги методикалар яратиш масаласида таклифлар беришди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш