ХДП фаол ёшлари таклифи

 

ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан вилоят касаба уюшмаси биносида “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси учун таклифлар тайёрлаш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ. Қосимова, вилоят кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман кенгаши раислари, депутатлар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида давлат дастурининг амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатига амалга оширилишида партия ташкилотларининг муносиб иштирок этишини таъминлаш, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган долзарб ғоялар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Асосий мақсад ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиб, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш эди.

Масалан, Чирчиқ педагогика университети ёшлар етакчиси Муаззам Мухторова мактаб ўқувчиларнинг ўзлаштиришларига ёрдам тариқасида ўқув жараёнидан ташқари янги группалар очиш таклифини берди. Тошкент вилояти "Ёшлар қаноти" раҳбари С. Акбарилиев мактаб синфларида ўқувчилар сонини камайтириш таълим сифатини яхшилашга ҳамда кўпроқ китобхонлик кечаларини ўтказиш ўқувчилар билан индивидуал ишлаш имкониятини беради деган таклифни берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгашининг “Ёш сиёсатчи-2024” кўрик-танлови вилоят босқичини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар келишиб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Давлат дастурига таклифлар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш