ХДП аҳоли мурожаатлари билан ишлашда фаоллик кўрсатмоқда

 

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси С.Файзиева Бўстонлиқ туман хокими Ғ.Мадаминов билан Халқ қабулхонасига 2019 йил давомида келиб тушган 1061 мурожаатни ҳал этиш масаласида суҳбатлашди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, ер билан таъминлаш, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, коммунал хизматлар, ички ишлар бўлими фаолияти ҳамда қурилиш соҳасидаги камчиликлар ҳақида. Уларнинг 70 фоизи хокимлик, сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан ижобий ҳал этилган. Қолган қисми бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Президент Мурожаатномасида депутатлар халқ қабулхоналаридаги муаммоларни ўрганиши ва мутасаддилар билан бирга уларни ҳал этиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Халқ вакиллари Қабулхоналар билан яқиндан ишлаш, фуқаролар мурожаатларини мунтазам ўрганиб, уларга ечим топишда яқидан ёрдам бериш маъсулиятини юклайди.

Шу сабабли туман 4 та сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси ҳамда барча мутасаддилар Халқ демократик партиясининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатларбилан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказиш келишиб олинди. Бу орқали жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, сайловчилар олдидаги вазифа ҳамда берилган ваъдаларни бажаришга имконият ортади.

 

ЎзХДП тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш