Депутатлик сўрови асосида масала ижобий ечим топди
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида Халк демократик партияси депутати У.Юлдашев томонидан аҳоли муаммолари ўрганилганда электр энергияси етказиб бериш бўйича муаммолар айтилган эди. Депутат ушбу масалада мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди. Энг муҳими, аҳолини ўйлантираётган муаммо ҳал этилди. Ҳозирда аҳолига узлуксиз электр энергияси етказиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.