Халқ билан мулоқот – муаммоларнинг самарали ечими

 

Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши фаоллари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Зиёда Кетибаева К. Отаниёзов маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Маҳалла масъуллари ҳамда ИИБ инспектор психологи Дилдора Сапаровалар иштирок этган мулоқотда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамда аҳолининг ҳар томонлама фаровон ва тинч яшаши учун қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан тинч-тотув яшаш, ота-оналар ёшларнинг тарбиясига янада эътиборли бўлиши зарурлиги, мактабда сабабсиз дарс қолдирмаслик, уяли телефондан фойдаланиш тартиби, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш каби долзарб масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан Чолиш шаҳарчасига алоҳида автобус қатновини қўйиш, К.Отаниёзов, М. Хоразмий маҳаллалари билан Жайҳун маҳалласига бориш йўлини асфальт қилиш, ўқувчиларни дарсдан бўш пайтларида мактабнинг ўзида турли тўгараклар ташкил қилиш каби мурожаатлар қилинди. Депутат З. Кетибаева мазкур масалаларни тегишли ташкилотлар билан келишиб, ҳал қилинишини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш