Соғлом она – соғлом оила
Ўзбекистон ХДП Қибрай тумани кенгаши ва Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат Фарҳод Мираҳмедов ташаббуси билан "Соғлом она – соғлом оила" шиори остида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.
"Фарҳод-Мадад" хусусий клиникасида "Бирлик", "Янги Арғин" маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳамда моддий ёрдамга муҳтож аёллар ва ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик натижаларига биноан аниқланган касалликлар бўйича йўлланмалар берилди.