Зуҳра Шадиева ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг имтиёзли уй-жой билан таъминланишидаги муаммоларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шадиева Тошкетн вилоятининг Қуйичирчиқ тумани Халқ қабулхонасида сайловчилар билан учрашди.
Сайловчиларнинг мурожаатлари, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган шахсларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш масалалари кўрилди.
Кўтарилган масалалар буйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва туман ҳокимлиги билан ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди ва депутат томонидан уларнинг бажарилиши назоратга олинди.